Хорижий абитуриентлар учун

Якшанба биология мактаби иш бошлади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 февралдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5313-сон Фармони, 2017 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги ПҚ-3290-сон қарори ҳамда мазкур фаолиятга доир меъёрий-хуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича ЎзМУ биология факультети қошида “Якшанба биология мактаби”  ўз иш фаолиятини бошлади.

. Ушбу “Якшанба биология мактаби”  фаолиятини олиб бориш учун ўқув машғулотлар жадвали ишлаб чиқилди. Мактабга факультетнинг ҳар бир кафедрасидан энг малакали педагоглари  маърузалар ўқийди .

 “Якшанба биология мактаби”  га С.Х.Сирожиддинов номидаги академик лицей, Тошкент тиббиёт академияси лицейи, Тошкент Фармацевтика институти қошидаги лицей, шунингдек умумий ўрта таълим мактаблари юқори синф ўқувчилари ва ёш ўқитувчиларни жалб этилди.

 

  Факультетга  Табиий йўналишлар бўйича туман методистлари ва Учтепа, Сергели, Олмазор, Юнусобод, Чилонзор, Яшнобод, Миробод туманларидан  20 дан ортиқ ўқувчи (рус, ўзбек) ҳамда ўқитувчилар (рус, ўзбек) ташриф буюрди.

Ўқувчиларга “Органик олам ҳақида маълумот. Ҳаётнининг умумий қонуниятлари”, “Гулли ўсимликларнинг хилма-хиллиги, органларининг яшаш муҳитига мослашуви ва ўзига хос хусусиятлари” мавзуларида дарс олиб борилди. ЎзМУ Биология факультети, ботаника боғи, Генетика кафедрасининг дала пахта коллекцияси билан таништирилди.

 

                                                                        Биология факультети

                                                             доценти       М.Махмудова

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura