Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кимё факультети ҳамда бир қатор мактаблар, акдемик лицейлар билан хамкорликда “Якшанба кимё мактаби” ўз фаолиятини 23.12.2018 йилдан бошлаган.
Жорий йил 06.10.2019 куни “Якшанба кимё мактаби” ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июнда Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташрифи давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича долзарб вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишида берилган топшириқларга кўра Тошкент шаҳрида умумтаълим мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий ва педагогик маҳоратини янада ошириш, ўқувчиларнинг илм-фан ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини кучайтириш, ҳамда ёш авлодни замонавий илм фан ютуқларидан хабардор этиш,олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳар икки томон учун манфаатли эканини ва бу ҳар икки томоннинг асосий вазифаси сифатида бажарилиш мақсадида “Якшанба кимё мактаби” ташкил этилди.
“Якшанба кимё мактаби” ни ташкил этишдан мақсад умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг илм-фан ва касбга бўлган қизиқишини инобатга олиб, Ўзбекистон Миллий университети кимё факультетининг мамлакатимизда юқори сифатли кадрлар билан таъминловчи олий таълимни ташкил этишдаги ролини ошириш, умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган юқори синф ўқувчи-ёшларнинг умумий ўрта таълим олишлари учун зарур бўлган билим ва кўникмалар бериш, уларнинг касбга мойиллиги, илм фан ютуқларидан хабардор этиш,кимё фанининг назарий ва амалий асосларини ўрганиш, ёшларни замонавий пухта билим эгаллашларини эътиборга олишга қаратилган. Бу борада “Якшанба кимё мактаби” да юқори малакали профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боришмоқда.
Тошкент шаҳридаги кўплаб мактаблар, С.Сирожиддинов, ТТА, Баровский тиббиёт коллежи талабалари келиб таҳсил олишмоқда.
“Якшанба кимё мактаби” га масъул эътиб Тожимухамедов Хабибулла Сайфуллаевич тайинланган. Бу мактаб ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини
Ғ. Абдурахмонов