Хорижий абитуриентлар учун

ЎЗМУ ТАДҚИҚОТЧИСИ ВЕРСАЛЬ АКАДЕМИЯСИДА

Ўзбекистон Миллий Университети Табиий йўналишлар бўйича чет тиллар кафедраси мудири, мустақил тадқиқотчи Гулсанам Рахимова “Эл-юрт умиди” Жамғармаси томонидан эълон қилинган танловда ғолиб бўлда ва бугунги кунда Франциянинг Версаль Академияси Серж Понтуаз университетининг илмий лабораториясида стажировка ўтамоқда.


Г.Рахимова  илмий лабораторияда диссертация устида тадқиқот олиб бориш баробарида Франция Университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари билан ҳам шуғулланмоқда. Ўзбекистоннинг Франциядаги Элчихонаси маданий алоқалар бўйича масъул Салимов Сардор билан ҳамроҳликда Версаль Академияси Сержи-Понтуаз университети Олий Педагогика ва Таълим Миллий Институти (INSPE – Instutut National Supérieur de Professorat et de l’Education) директори ҳамда халқаро бўлими бошлиғи Изабел Леруа Хоним, халқаро алоқалар бўлими ходими Люк Дал’Армелинналар билан учрашишди. Музокара жараёнида талаба ва ўқитувчи алмашинув дастури, ҳамкорликда мақолалар ёзиш, халқаро конференция ва форумлар ўтказиш каби таклифлар кўриб чиқилди.


Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Изабел Леруа Хоним  Ўзбекистон олий таълим муассасаларидан ташқари мактаб, лицей ва коллежлар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш, француз тилини ўқитишни кенгайтириш, Ўзбекистонга стажёр-ўқитувчиларни юбориш каби бир қатор ишларни амалга ошириш истагида эканлигинни ҳам маълум қилди.

Музокара якунида, яқин кунларда Ўзбекистон Миллий университети ва Версал Академияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Меморандиум имзолашга келишиб олинди.

 

 

                                                                      Раима Ширинова

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura