Хорижий абитуриентлар учун

Бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган Республика талаба-ёшлар фестивали РАСМИЙ АХБОРОТИ


“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилаётган Республика талаба-ёшлар фестивали  олий таълим тизимида таҳсил олаётган талаба-ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ўз иқтидорини намоён этиш учун имконият яратиш, уларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, ёшларда Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини шакллантириш, маънавий баркамол шахсни тарбиялаш, талабаларнинг жамиятда муносиб ўрин топишлари ҳамда ўзлари қизиққан соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилмоқда. Фестиваль доирасида миллий ғоя, xалқимизнинг бой маданий мероси ва маънавий-аxлоқий анъаналаридан кeлиб чиққан ҳолда ёшлар ўртасида маданий-маърифий ҳамда оммавий спорт ва соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилаяпти.

Фестиваль доирасидаги тадбирларга олий таълим муассасаларининг маданият ва санъат, спорт ва соғлом турмуш тарзи, ахборот технологиялари
ва интернетдан фойдаланиш, бадиий ижод ва китобхонлик ҳамда миллий ҳунармандчилик йўналишлари бўйича иқтидорли талаба-ёшлари жалб этилган. Мазкур Республика талаба-ёшлар фестивали Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ўтказилмоқда.

Биринчи ташаббус. Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш бўйича ўтказилаётган тадбирда

1.Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови бўлиб унда, олий таълим муассасаларининг 5 та “Қувноқлар ва зукколар” жамоаси иштирок этмоқда. Улар вазирлик кубоги учун “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови низомида белгиланган тартиб ва шартлар асосида беллашадилар.Ўтказиладиган жой: “Туркистон” санъат саройи. Ўтказиш вақти: 2019 й. 18 октябрь. Иштирокчи талабалар сони – 75 нафар.

2. “Талабалар театр-студиялари” фестивали доирасидаги тадбирда олий таълим муассасаларининг 6 та Талабалар театр-студияси иштирок этяпди. Бунда, мактаб ўқувчилари ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшларга талабалар томонидан саҳналаштирилган спектакллар намойиш қилинади. Ўтказиладиган жой: Миллий академик драма театри,  Муқимий номидаги Ўзбек мусиқали драма театри,Яшнобод тумани Авиасозлар маданият саройи. Ўтказиш вақти: 2019 йил 18 октябрь. Иштирокчи талабалар сони– 53 нафар.

3.“Ягонасан, муқаддасан Ватан!” қўшиқ ва шеърлар фестивалида  “Ягонасан, муқаддас Ватан!”кўрик-танловида фаол иштирок этган олий таълим муассасаларидаги талабаларнинг ижодий чиқишларидан тузилган концерт дастури намойиш этилади.

Ўтказиладиган жой: “Туркистон” санъат саройи. Ўтказиш вақти: 2019 йил 18 октябрь. Иштирокчи талабалар сони – 40 нафар (6 та жамоа).

 

Иккинчи ташаббус. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитларни яратиш йўналишида ўтказилаётган тадбирда

1. “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида миллий кураш мусобақаси” ўтказилмоқда. Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги олий таълим муассасалари талабалари терма жамоаларининг вакиллари иштирок этади.

 Ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳри, “Ёшлик” спорт мажмуаси. Ўтказиш вақти: 2019 йил 18 октябрь. Иштирокчи талабалар сони – 112 нафар (бундан ташқари, 14 нафар мураббий).

2.                 Талабалар ўртасида 3 километрга югуриш марафони.  Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган делегация аъзолари, жамоатчилик вакиллари ва барча хоҳловчи фуқаролар иштирок этади. Мусобақалар Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг марафон югуриши қоидаларига асосан ўтказилади.    

Ўтказиладиган жой ва муддати: Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудуди. Ўтказиш вақти: 2019 йил 18 октябрь. Маршрут:

Старт – “Миллий боғ” метро бекати, Бунёдкор ва Ислом Каримов кўчалари орқали; Финиш – “Пахтакор” стадиони.  Иштирокчи талабалар сони – 250 нафар.

3.                 Талабалар ўртасида мини футбол мусобақаси. Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри талабалар терма жамоаларининг 8 нафардан вакиллари иштирок этмоқди.  Мусобақалар халқаро мини футбол федерацияси қоидалари асосида Олимпия тизимида ўтказилади.

Ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳри, “Ёшлик” спорт мужмуаси. Ўтказиш вақти:  2019 йил 18 октябрь. Иштирокчи талабалар сони – 112 нафар (бундан ташқари 14 нафар мураббий).

 

Учинчи ташаббус. Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўналишида ўтказилаётган тадбирлар

1.                  “Блоггерлар клуби” маҳорат дарси.

Ўтказиладиган жой: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказининг “Талабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани”.  

Ўтказиш вақти: 2019 йил 18 октябрь.

Иштирокчи талабалар сони: олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 120 нафар талаба-блоггерлар.

2.                 “IT кўргазма” ва “Дастурий таъминотлар бўйича” маҳорат дарслари.

Ўтказиладиган жой: “Туркистон” санъат саройи. Ўтказиш вақти: 2019 йил 18 октябрь. Иштирокчи талабалар сони: Ахборот технологиялари ва дастурий таъминотлар     яратишга қизиқадиган 50 нафар талаба

3.                  “Беш ижобий ташаббус” номли хэш-тэг.

Ўтказиладиган жой: Инстаграм ва Фейсбук тармоғи.

Ўтказиш вақти: 2019 йил 15-20 октябрь.

Иштирокчи талабалар сони: барча олий таълим муассасаларининг талабалари иштирок этади.

 

Тўртинчи ташаббус. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш йўналишида олиб борилаётган тадбирлар

1.                 “Аннотация маҳорати” танлови.  Бунда, иштирокчи томонидан ўзи ўқиган асарлар ҳақида қисқача маълумотлар – аннотация берилади ва бошқа иштирокчиларни қизиқтира олган энг яхши аннотациялар аниқланади.

Ўтказиладиган жой: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудидаги “Адиблар хиёбони”  Ўтказиш вақти: 2019 йил 18 октябрь. Иштирокчи талабалар сони: 50 нафар талаба.

 

2.                 “Энг билимдон китобхон” танлови. Бунда, олий таълим муассасаларининг билимдон китобхонлари ўртасида тест ўтказилмоқда. Энг кўп тест ечган талаба ғолиб деб эълон қилинади.

Ўтказиладиган жой: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.      Ўтказиш вақти: 2019 йил 18 октябрь.

Иштирокчи талабалар сони: 50 нафар талаба.

 

3.                 Китобхонлик бўйича “Заковат” интеллектуал ўйини.  Бунда, “Тафаккур синовлари” танловининг финал босқичи  иштирокчи жамоалари ўртасида ўйинлар ташкил этилган.

Ўтказиладиган жой: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. Ўтказиш вақти: 2019 йил 18 октябрь. Иштирокчи талабалар сони: 48 нафар талаба (3 та жамоа).

 

Бешинчи ташаббус.Хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш йўналишида

1.                 “Бизнес тренинг”, “Муваффақиятли аёл”. Бунда, талаба қизлар учун тадбиркорлик ва бизнес сирларини ўргатишга бағишланган маҳорат дарслари ташкил этилган.

Ўтказиладиган жой: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказининг Талабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани. Ўтказиш вақти: 2019 йил 18 октябрь. Иштирокчи талабалар сони: 56 нафар (6 нафари тренинг ўқитувчи).

 

2.                 “Енгил саноат ва либослар кўргазмаси”. Бунда, талабалар томонидан тайёрланган енгил саноат маҳсулотлари кўргазмаси ва либослар бўйича модалар намойиши ташкил этилади.

Ўтказиладиган жой: “Туркистон” санъат саройи. Ўтказиш вақти: 2019 йил 18 октябрь. Иштирокчи талабалар сони: 50 нафар талаба.

 

3.                 “Меҳнат ярмаркаси”. Бунда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан алоҳида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилиб, унга иш берувчи ташкилотлар вакиллари таклиф этилган.

Ўтказиладиган жой: “Туркистон” санъат саройи. Ўтказиш вақти: 2019 йил 18 октябрь.

Фестиваль талаба-ёшларга давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлар, шарт-шароитларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга, мавжуд имкониятлардан унумли фойдалана олиш масъулияти уларнинг ўз зиммасида эканлигини атрофлича тушунтириш орқали ёшлар ўртасида боқимандалик кайфиятини йўқотиш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга, шунингдек, уларнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади.

Ҳар бир ташаббус доирасида ўтказилган мусобақа ғолиблари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳамда бошқа ҳомийларнинг совғалари, диплом ва “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланадилар.

ОЎМТВ ва ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura