Хорижий абитуриентлар учун

Бешта муҳим ташаббус – талаба-ёшларга берилган кенг имконият манбаи


Олий таълим тизимида таҳсил олаётган талаба-ёшлар қалбида Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини шакллантириш, маънавий баркамол шахсни тарбиялаш, талабаларнинг жамиятда муносиб ўрин топишлари ҳамда ўзлари қизиққан соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишларига кўмаклашиш мақсадида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида бешта муҳим ташаббус доирасида ўтказилаётган Республика талаба-ёшлар фестивали Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,  Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мазкур фестиваль Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси олий таълим тизимида ҳам самарали амалга оширилаётганидан дарак беради.  Илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида талаба ёшларнинг ўз иқтидорини намоён этиш учун имконият берилмоқда, уларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш учун шароит яратилмоқда.

  -  “Жорий йилги қабул жараёнида абитуриентлар учун кўплаб янгиликлар ва қулайликлар яратилди. Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан Республика олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг қарийб 20 фоизга оширилгани қўшимча тарзда яна 120 мингдан ортиқ ўғил-қизнинг талабаликка қабул қилинишига замин ҳозирлади. Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки бўлимларнинг очилиши, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлар ҳисобланади”- дейди сухбатдошимиз ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Абдувахоб Умаров.

Фестивал доирасида миллий ғоя, xалқимизнинг бой маданий мероси ва маънавий-аxлоқий анъаналаридан кeлиб чиққан ҳолда ёшлар ўртасида маданий-маърифий ҳамда оммавий спорт ва соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилаяпти. Фестиваль доирасидаги тадбирларга олий таълим муассасаларининг маданият ва санъат, спорт ва соғлом турмуш тарзи, ахборот технологиялари
ва интернетдан фойдаланиш, бадиий ижод ва китобхонлик ҳамда миллий ҳунармандчилик йўналишлари бўйича иқтидорли талаба-ёшлари жалб этилган.

-  “ Фестиваль талаба-ёшларга давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлар, шарт-шароитларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга, мавжуд имкониятлардан унумли фойдалана олиш масъулияти уларнинг ўз зиммасида эканлигини атрофлича тушунтириш орқали ёшлар ўртасида боқимандалик кайфиятини йўқотиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга, шунингдек, уларнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади” - дейди ЎзМУ Таэквондо ва спорт фаолияти факультети декани Владимир Рахимов.

Мазкур фестивалда ЎзМУ талаба-ёшлари томонидан тақдим этилган оммавий спорт чиқишлари, робототехника ихтиролари тақдимоти, қўлёзма суратлар кўргазмаси, қувноқлар ва зукколар жамоаларининг чиқишлари фестивал иштирокчиларига ўзгача кайфият бахш этди.

Равшан ОМОНОВ,

ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura