Хорижий абитуриентлар учун

500 таликка сари шахдли қадамлар


Юртимизнинг ҳар жабҳасидаги иқтидорли ва билимли ёшлар келажак истиқбол учун мустаҳкам пойдевор бўлади. Бу борада муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳар томонлама кучли, билимли ва ғайратли ёшларни ўстириш, турли соҳаларда малакали кадр сифатида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратаётгани бежиз эмас.

Ўзбекистон Миллий университетида талаба-ёшларимизнинг саъй-ҳаракатларини олий мақсадлар йўлида бирлаштириш, уларнинг республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳисси, таълим-тарбия жараёнидаги фаоллигини яқиндан ўрганиш мақсадида университет ректори, профессор Авазжон Марахимов ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Камолиддин Мирзаахмедов Биология факультети талабалари билан эркин ва самимий руҳда очиқ мулоқотни ташкил этди. 

Мулоқот жараёнида Биология факультети талаба-ёшлари олдида турган қатор режалар, креатив лойиҳалар, инновацион дастурлар тақдим этилди. Интеллектуал асримизда тез суръатлар билан ривожланаётган давр технологиясида ёшлар иштироки, уларнинг ижодий ёндашувларига эҳтиёж юқорилиги  таъкидланди. Бу борада факультет талаба -ёшларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус” доирасида бирлаштириш, амалиёт соҳасидаги билим, кўникма ва малакаларини янада такомиллаштириш, талаба-ёшлар ўртасида илмий экспедиция йўналишларини ташкил этиш, “Устоз-шогирд” мулоқот майдонини янада жонлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Очиқ мулоқот давомида университет ректори талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.    

 

                                                    ЎзМУ ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura