Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ ректоридан маҳорат дарслари


             Ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоротини ошириш, таълим сифати ва тарбиявий сиҳада замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллиштириш мақсадида 18 ноябр куни Ўзбекистон  Миллий университети ректори профессор Авазжон Марахимов ва  Республика ишчи гуруҳ аъзолари Хонқа туман  халқ таълими бўлимига қарашли 27-сон умумий ўрта таълим мактабига  ташриф буюришди. Мактабда 5 та муҳим ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар билан  танишдилар. Мактаб ўтган ўқув йилда тўлиқ реконструкция қилиниб, ўқувчилар ихтиёрига топширилган.  Ҳозирги кунда мактабда 690 нафар ўқувчилар 23 та синфда таҳсил олмоқдалар. Мактаб замонавий компъютер хонаси ва мультимедия жиҳозлари, спорт зали ва анжомлари, лаборатория хоналари билан таъминланган. Профессор Авазжон Марахимов  ўқувчилар билан суҳбатлашди. Уларнинг ўқув жараёни, дунёқарашлари, режалари, фикр-мулоҳаза ва таклифлари, орзу-ўйлари билан қизиқди.  7 Б - синф ўқувчиларига информатика фанидан мастер класс ўтказди. Миллий университет фаолияти билан ўқувчиларни яқиндан таништириб ўтди. Ўқувчилар ўзларини  қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

                                                                      ЎзМУ ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura