Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ ректоридан маҳорат дарслари(2-кун)



Республикамизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқ таълими тизимида таълим сифатини яхшилаш,  педагогларнинг малакавий компитентлигини ошириш, жамиятда муаллимлик касбининг нуфузини кўтариш мақсадида  ташкил этилган ишчи гуруҳ вилоятларда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, бугун бу ишчи гуруҳ Хоразм вилояти Хонқа туманидаги қатор мактабларга ташриф буюрди.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг раҳбари Улуғбек Тошкенбаев, Ўзбекистон Миллий унивеситети ректори, техника фанлари доктори, профессор Авазжон Марахимов ва ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги 41-умумий ўрта таълим мактабида бўлдилар. Улар иштирокида мактабдаги 8-синф ўқувчиларига кимё фанидан маҳорат дарси ташкил этилди. Шунингдек 41-мактаб ва 48-ИМИнинг  180 нафардан зиёд 10-11-синф ўқувчилари  иштирокида ректорлик соати ўтказилди. Ректор Ўзбекистон Миллий университетининг тарихи, унинг факультетлари, келгусида ташкил этиладиган йўналишлар тўғрисида маълумот берди. Миллий университетга бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Маъмун академияси, Мирзо Улуғбек, Ал Хоразмийларнинг илмий ишлари хусусида қизиқарли маълумотлар берди. Авазжон Мараҳимов ўқувчилар билан биргаликда математика, тригонометрияга доир  мисолларни ечди.  Келгусида кванткомпьютерлар, нейрокомпьютерлар  яратиш учун мактаблардаги таълим сифатини ошириш лозимлиги қайд этилди. Шунингдек, давлатни ривожлантириш учун билим олиш, ўқишга бўлган интилишни  янада кучайтириш, олий таълим муассасалари  сонини кўпайтириш, янги таълим йўналишларини очиш, янги технологиялар яратишда мактаб ўқувчиларининг аҳамияти катта бўлиши таъкидлаб ўтилди. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбари Улуғбек Тошкенбаев томонидан халқаро тадқиқотлар, таълим сифатини назорат қилиш жараёнлари  тўғрисида тўлиқ маълумот берилди.                        Ишчи гуруҳ “Бутун кучни халқдан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик” шиори остида тумандаги  5-мактабда ҳам маҳорат дарслари ўтказди.

Учрашувда Улуғбек Ташкенбаев ўқитувчиларга таълим тизимидаги ислоҳотлар, PISA халқаро тадқиқиқотларини ўтказилишига тайёргарлик кўриш, тест саволларини тайёрлаш, қўлланмалардан фойдаланиш,  ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашга доир масалаларни ечишга ўргатиш бўйича тавсиялар берди.

 Шунингдек, Авазжон Марахимов таълим тизимининг асосий мақсади ўқувчиларни баркамол авлод қилиб тарбиялашда ўқитувчининг роли ва ўрни, халқаро баҳолаш рейтинг тизими талаблари, олий таълим тизимидаги ўзгаришлар, талабаларга қўйилган талаблар, халқаро олимпиадаларга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли тавсиялар берди. Бугунги кун ўқитувчиларининг ўқитиш услубини ўзгартириш юзасидан физика, математика, кимё фанлари мисолида амалий машғулот ўтказди.  Математикага оид топшириқларни бир нечта усулда ечишни, ҳаётий мисоллар билан боғлаб тушунтириш,  ўқитиш методикаси дастурлари орқали ўқувчиларда фанга бўлган  қизиқишини орттириш юзасидан тавсиялар берилди. 

 Ўзбекистон Миллий университетидаги янгиликлар тўғрисидаги видеролик намойиш қилинди.

Учрашувда Миллий университети  билан ҳамкорлик қилиш, профессор ўқитувчиларни мактабларга таклиф қилиш, тумандаги битта мактабни оталиққа олиб, методик ёрдам бериш бўйича дастурларни яратиш, мураккаб мавзулар юзасидан ўқитувчилар малакасини ошириш юзасидан  ҳамкорлик қилишни таклиф қилдилар.

Тадбирда тумандаги 5-мактабдан 80 нафардан ортиқ ўқитувчилар  иштирок этди. Ўқитувчилар бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлардан, ўқитувчиларга давлат томонидан берилаётган юқори эътибор, уларни нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этдилар.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳудудий малака ошириш институти, Урганч Давлат университети, умумтаълим мактабларининг математика, физика фани ўқитувчилари, халқаро тадқиқот ўтказилиши бўйича тайёрланган тренерлар  учун маҳорат дарслари ўтказишга келишиб олинди.

                                                                                                    

                                                                                          Аброржон Асқаров
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura