ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!



2021 йил 12 ноябр куни Ўзбекистон Миллий университетида 2021/2022 ўқув йили учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчилигига сайлов бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шу муносабат билан, университет ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилигига ўз номзодини кўрсатиш истагида бўлган талабгорлар жорий йилнинг 11 ноябр кунига қадар Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими (ЎзМУ ректорат 6-қават 65-хона)гa мурожаат этишлари мумкин.
Талабгорлар “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасидаги бошланғич ташкилоти тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ, ўзининг сайловолди дастури ҳамда шахсий маълумотномасини белгиланган муддатга қадар тақдим этишлари сўралади. 


ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura