Талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот

2021 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон Миллий университети талаба-ёшлари билан Олмазор тумани “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбар ходимлари ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқот - ёшлар ўртасидаги турли ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни тизимли ташкил этиш, ёшларда амалий ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳислатларини шакллантириш, шунингдек, Талабалар шаҳарчаси ҳудудида талаба-ёшларга қаратилаган ижтимоий имкониятларни янада кенгайтиришга қаратилган мавзуларда самимий руҳда савол-жавоб тарзида ташкил этилди.  Мулоқот жараёнида бевосита Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Султонходжаев Равшан Иркинович ҳамда Олмазор тумани ҳокими ўринбосари, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Байханов Исломжон Илхомжоновичлар иштирок этишди. Учрашувда сўзга чиққан шаҳар ички ишлар бош бошқармаси полковниги Равшан  Султонхожаев Иркинович гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб, ёшларни гиёҳвандликка қарши курашишда ўз ҳиссаларини қўшишга чорлади.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura