БИРГАЛИКДА МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИМИЗНИ ОШИРАМИЗ

Ўзбекистон Миллий университети Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молиявий саводхонликни ошириш ва банк мутахассисларини қайта тайёрлаш департаменти билан ҳамкорликда “Биргаликда молиявий саводхонлигимизни оширамиз” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Мазкур семинар-тренингда Ўзбекистон Миллий университетининг Иқтисодиёт факультети талабалари фаол иштирок этдилар. Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни молиявий саводхонлигини ошириш ҳисобланади.

Семинар-тренинг давомида сўзга чиққан волонтёрлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан аҳоли ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш юзасидан “Бутунжахон пул ҳафталиги” (“World saving day”) халқаро таълим компанияси доирасида олий таълим муассасаларида шу мавзуларда олиб борилаётган семинар-тренинглар ва эришилаётган натижалар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида талаба-ёшлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 




ЎзМУ Ахборот хизмати 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura