Ёшларнинг никоҳ ва оилага бўлган муносабати ўрганилди

2021 йил 3 ноябрда Туркиянинг Ускудар университетида Абулфаз Сулейманлы раҳбарлигида Туркий давлатлари олий таълим муассасалари талабаларининг никоҳ ва оилага бўлган муносабатларини ўрганиш бўйича  сўровнома ўтказилди. Ушбу илмий тадқиқотда Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Бошқирдистон каби давлатлар иштирок этди. Мазкур тадқиқот ёшларнинг оила ва никоҳ институтига нисбатан қадриятли установкаларини аниқлаш мақсадида ўтказилди. Сўровномада талабаларнинг иштирокини ташкил этишда Ўзбекистон Миллий университети профессори Нигинахон Шермухамедова, ўқитувчилар М.Хидиров, Ж.Қодиров, А.Тюкмаева,  АнДУ кафедра мудири Л.Қурбонова, ТДТУ доценти, ф.ф.н, доцент Р. Худойберганов ва Г.Абдуқодирова, ГулДУ ўқитувчиси Н.Турсинов, Н.Темирова, М.Шодмонқулова, БухДУ доценти А.Шарипов,  НДТКИ ўқитувчиси Н.Суннатов, ТДАУ ўқитувчиси Г.Қаландорова ва бошқалар иштирок этди. Сўровномада Ўзбекистоннинг 11 та таълим муассасидан жами 675 нафар, шундан 341 нафар қизлар (51.8%,) 317 нафар йигитлар (48.2%) иштирок этди ва 92.4% респондентлар  оила муқаддас эканлигини эътироф этди. Сўровномада 99%  респондентлар расмий турмуш қуришнинг зарурлигини,  қизлар 18-20 ёшда,  йигитлар 21-23  ёшда турмуш қуриш мумкинлигини эътироф этган. 80. 4% респондентлар шаръий никох оила қуриш ва унинг фаровонлигини таъминлаш учун етарли эмас деб ҳисоблаган. 83,7% ёшлар учун оила авлод давомийлигини таъминлаш учун зарур деб ҳисоблаган ва  оила қуриш учун дунёқарашдаги бирлик, ижтимоий тенглик, қадриятларни қадрлашдаги умумийлик ва олий маълумотли бўлиш муҳимлиги эътироф этилган. Оиладаги ажрим ҳолатлари учинчи шахсларнинг аралашуви,  бепуштлик, аёлларнинг камситилиши ва уйдаги зўравонлик билан боғликлиги  таъкидланган.  Умумий ҳолда Ўзбекистон ёшларининг халқаро сўровномадаги фаол иштироки эътироф этилди ва иштирокчилар сони, саволларга жавоб беришда оқилона ёндашув нуқтаи назардан Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон биринчи учликни ташкил этди.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura