ВАТАНГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ – МУҚАДДАС ВА ШАРАФЛИ БУРЧ!

2021 йил 4 ноябрь куни Тошкент шаҳар Ёшлар маркази катта залида Ўзбекистон Миллий университети Ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази ҳарбий хизматчилари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида “Диний экстремизм ва терроризмнинг тинчлик ва барқарорликка салбий таъсири ҳамда аянчли оқибатлари” мавзуида маънавий-маърифий тадбир  ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекстон Миллий университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Мирзаахмедов Камолиддин кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, муҳокамага киритилган мавзуга оид масалалар бўйича таклиф этилган соҳа мутахассислари, жумладан, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Сидиқметов Қудратиллоҳ, Олмазор туман жиноят ишлари бўйича суди судьяси Абидов Мирзиёд, Олмазор Туман ИИБ бўлим бошлиғи подполковник Толибов Махмудларнинг маърузалари тингланди.

Шунингдек, ташриф буюрган мутахассислар бугунги кунда ғаразли мақсадларда амалга оширилаётган ғоявий таъсирларга қарши ёшларда мустақил фикрлаш маданиятини шакллантириш, мавжуд маънавий-мафкуравий таҳдидларни тўғри баҳолаш, улардан тегишли хулоса чиқара олиш қобилиятини шакллантириш, тобора кучайиб бораётган мафкуравий таҳдидларга нисбатан доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, талаба ёшларнинг миллий қадриятлар, ватанпарварлик, Ватанга садоқат, ор-номус, юксак ахлоқий туйғу ва тушунчаларни маъно-мазмунини чуқур англаб етишига ва амал қилишига, уларда бепарволик ва лоқайдликнинг олдини олиш, ҳамиша хушёрлик ва огоҳлик фазилатларини тарбиялаш, мамлакат такдирига дахлдорлик туйғусини камол топтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Тадбир якунида мавзуга оид видео лавҳа намойиш этилди.

 





ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura