СИМПОЗИУМ: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН - ЯНГИ ЁШЛАР

2021 йилнинг 5-6 ноябр кунлари оралиғида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида “Янги Ўзбекистон - янги ёшлар” номли симпозиум ўтказилди. Бу симпозиумда асосан, барча Олий таълим муассасаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчилари ва Тошкент шаҳридаги ОТМ муассасаларининг Ёшлар масалалари бўйича проректорлари иштирок этишди. Жумладан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Раъно Рустамова ҳам иштирок этди.

Симпозиумда хотин-қизлар масалалари, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан яратилган имконият ва имтиёзлар, талаба-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ва гендер тенглиги, айниқса, талаба-қизларнинг таълим-тарбияси масалалари бўйича мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Симпозиумда кириш ва табрик сўзлари Тошкент Халқаро Вестминстр университети ректори Мирқосимов Бахром, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Каримов Комилжон ва Олий мажлис сенати ҳузуридаги  Ёшлар парламенти раиси Муҳаммадюнусова Моҳистораларга берилди.

 





ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura