Ўзбекистон Миллий университети 4-сонли Талабалар турар жойида яшайдиган талаба қизлари билан “Хотин-қизлар ҳуқуқи давлат ҳимоясида” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Олмазор тумани ИИО ФМБ ХПБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари: подполковник С.Ш.Мелиева, майор К.Бахитова, Олмазор тумани ҳокимяти, мутахассиси М.Рустамова, Педагогика ва умумий психология кафедраси ўқитувчиси психолог Ш.Ниғматова, Журналистика факультети хқк раиси Ш.Хожиева,тарбиячи-педагоглар ва талаба-қизлар иштирок этишди. Тадбирни Ш.Хожиева кириш сўзи билан очиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатлари давлат ҳимоясида эканлиги, яъни давлатимизнинг қонунлари ва фармон фармойишлари орқали аёлга бўлган муносабати ҳақида тушунчалар берди.
Майор К.Бахитова хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий-маиший зўравонликни профилактика қилиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори; Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларни ёритиб берди. Шунингдек, бу қонунга риоя этмаган айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб бериши, Гендер тенглик ҳамда хотин-кизларнинг тазйик ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадидаги “Ҳимоя ордерлари” ҳақида кенг қамровли маълумот берди. Республикамизда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, ҳамда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган қонунбузарликлар ҳақида қиёсий-статистик маълумот берди.
Педагогика ва умумий психология кафедраси ўқитувчиси психолог Шохсанам Ниғматова талаба-қизларга ҳар қандай вазият ва ҳолатларда стресс-тушкунликка тушмаслик йўллари ҳақида психологик маслаҳатлар берди. Taдбир давомида қизлар мутахассислар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
ЎзМУ Ахборот хизмати