Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети биринчи проректори Шуҳрат Тошматов бошчилигидаги делегация БДУ га ташриф буюрди


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ) нинг Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Шуҳрат Тошматов бошчилигидаги делегация БДУ га ташриф буюрди.

БДУ ректори Андрей Король, ўқув ишлари ва таълимни интерналлаштириш бўйича проректори Константин Козадаев, Халқаро муносабатлар бўлими ва БДУ юридик коллежи раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. 

Беларус университетига ташриф ҳамкорлик ва қўшма таълим дастурлари бўйича университетлараро битимни амалга ошириш билан боғлиқ. Томонлар яқин ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар. Буларга талабалар алмашинуви, маърузаларни ўқиш учун хориж ўқитувчиларни жалб қилиш, ўқув дастурлари ва дарсликларни биргаликда тайёрлаш киради. Хусусан, ЎзМУ делегацияси бўлажак мутахассисларни тайёрлаш бўйича тажриба алмашиш, қўшма илмий нашрларни чоп этиш учун Биология, Кимё, Радиофизика ва компютер технологиялари факультети билан яқин ҳамкорликдан манфаатдор.

Шунингдек, БДУ га ташриф доирасида ЎзМУ делегацияси аэрокосмик таълим ва университет сунъий йўлдошларини бошқариш марказларига ташриф буюрди. Меҳмонларга университетнинг биринчи сунъий йўлдоши, аэрокосмик технологиялар соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ҳақида маълумот берилди ҳамда реал вақтда БДУ космик қурилмасининг траекторияси намойиш этилди. Учрашув мобайнида 2022 йилда БДУ билан ҳамкорликда ЎзМУда “Аэрокосмик технологиялар” мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурини очиш тўғрисида муҳокама қилинди. 

БДУ га ташриф дастурига А.Д.Сахаров номидаги Халқаро давлат экология институти кафедра мудирлари ва лаборатория раҳбарлари билан учрашув ҳам киради. Талабаларни тайёрлаш, мавжуд қўшма таълим дастурларни амалга ошириш бўйича таҳлил ва кейинги қадамларни белгилаш режалаштирилган.  


ЎзМУ Ахборот хизмати

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura