Қозон Федерал университети делегацияси ЎзМУда


2021 йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Миллий университетига Қозон Федерал университетининг Иқтисодиёт ва молия бошқаруви институти директори Багаутдинова Наиля Гумеровна бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.  
Учрашув мобайнида Багаутдинова Наиля Гумеровна ҳамкорликда ташкил этилган Ўзбек-Қозон қўшма таълим дастури талабаларини имтиҳон қилиш жараёнидан мамнун эканлигини билдириб, ЎзМУ Жиззах филиалидан 25 нафар талаба саралаб олинганини маълум қилди. Шунингдек, 2022 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Миллий университети ва Қозон Федерал университети ҳамкорлигидаги илк битирувчи талабаларига диплом топшириш маросимини юксак савияда ташкил этиш зарурлигини ва бу борада Қозон Федерал университети барча зарурий, ташкилий ишларни амалга оширишини таъкидлаб ўтди. 
Бундан ташқари, делегация раҳбари ноябрь ойида Қозон Федерал университети ректори бошчилигидаги катта делегация Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюришини ва бу учрашувда ҳамкорликни янги босқичга чиқариш, хусусан, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича қўшма дастурларга старт бериш хусусида ҳам музокаралар олиб борилди.


ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura