2021 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон хотин қизлар Олима уюшмаси томонидан ташкил этилган VI - Илм Юлдузлари интеллектуал кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Танловда турли илмий соҳаларда тадқиқот олиб бораётган ёши 35 гача бўлган истеъдодли олималар иштирок этишди.
Танлов натижасида 3та фахрли ўрин ва 5та номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Ғолиблар диплом ва эсталик совғалар билан, барча иштирокчи олималар эсасертификат ва эсталик совғалар билан тақдирландилар. Тадбир Тошкент Давлат санъат ва маданият институти ўқув театрида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Миллий университетидан ёш Олима, PhD Зиёева Холидахон иштирок этиб «Энг долзарб илмий мавзу» номинациясида ғолиб чиқиб, Олима уюшма ва Тошкент шаҳарҳокимияти томонидан сертификат ва эсталик совғалар билан тақдирланди.
Ўзбекистон Миллий университети жамоаси номидан ёш олимамизни табриклаймиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз!
ЎзМУ Ахборот хизмати