Украиналик профессор Владимир Кулишов ташрифи

2021 йил 5 ноябрь куни Криворог давлат иқтисодиёт ва технологиялар университети (Украина) профессори, академик, иқтисодиёт фанлари номзоди, педагогика фанлари доктори Владимир Васильевич Кулишов Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. 
Учрашувда меҳмон профессор, академик, иқтисодиёт фанлари номзоди, педагогика фанлари доктори Владимир Васильевич Кулишов икки олий таълим муассасалари ўртасида барча жабҳада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини, бу эса икки ОТМ профессор-ўқитувчиларининг тажриба алмашишлари учун муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади.  Владимир Кулишов  ЎзМУ илмий жамоасини 2022 йил апрель ойида Криворог давлат иқтисодиёт ва технологиялар университетида бўладиган халқаро SCOPUS базасида индексланадиган Халқаро илмий-амалий конгрессга мақолалари билан иштирок этишга таклиф қилди.
Учрашув сўнггида ЎзМУ Иқтисодиёт факультети профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчиларига коронавирус пандемияси оқибатида жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар ва бунда иқтисодий дипломатияни ривожлантириш масалаларига бағишланган мавзуда илмий семинар ўтди.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura