Ўзбекистон-Франция олий таълим муассасалари форуми


2021 йилнинг 8 октябрь Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилаётган "Ўзбекистон-Франция олий таълим муассасалари форуми"нинг   иккинчи куни биринчи ярмида Франция ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари томонидан туризм, дизайн, енгил саноат, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш йўналишларида маърузалар эшитилди. 
Шунингдек, қўшма таълим дастури инженерлик соҳасида кадрлар тайёрлаш соҳасида маърузалар тингланди.
Куннинг иккинчи ярмида Франциянинг олий таълим муассасалари ва Тошкентдаги Alliance française ташкилотининг кўргазмаси бўлиб ўтди. 
Кўргазмада бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабалар ёзги мактабларда қатнашиш бўйича маълумотлар олдилар. 
Ушбу форумнинг ёпилиш маросимида ЎзМУ ректори, профессор Ином Маджидов “Ўзбекистон-Франция олий таълим муассасалари форуми” доирасида ҳамкор давлат вакилларига самимий миннатдорчилик билдирди ҳамда мазкур форум Ўзбекистон олий таълим муассасалари, хусусан, Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.


ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura