Она тилим-жону дилим!

1989 йил 21 октябрь куни Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон учун мустақиллик сари қўйилган дастлабки дадил қадам бўлиб хизмат қилди. Айнан шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди. Ўзбек тили байрами муносабати билан 2021 йилнинг 20 октябрь куни ЎзМУ Таэквондо ва спорт фаолияти факультетида "Она тилим-жону дилим!" мавзуида маданий-маърифий тадбир  ўтказилди. Ушбу тадбирда Таэквондо ва спорт фаолияти факультети ижодий жамоаси, ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирок этди.
Тадбир давомида ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилашда енгиб ўтилган қийинчиликлардан тортиб, ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди. Тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолишига эътибор қаратилди. 
Таэквондо ва спорт фаолияти факультети ижодий жамоаси томонидан миллий тилимизнинг қадр-қимматини шарафловчи бадиий чиқишлар намойиш этилди. 





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura