Халқаро экспертларнинг ЎзМУга ташрифи

2021 йил 24 октябрьда юртимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига хорижий экспертлар ҳам иштирок этдилар. Улар сайлов жараёнини кузатиш баробарида республикамиздаги олий таълим муассасаларига ҳам ташриф буюрдилар.
Ўзбекистон Миллий университетида испаниялик вакил – Мадрид автоном университети профессори Хесус Хил Фуенсанта билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чоғида университет ректори Ином Маджидов испаниялик меҳмонни Ўзбекистон Миллий университетининг ўқув, илмий ва халқаро фаолияти билан қисқача таништириб, сўнгги йилларда Ўзбекистон  таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотларга тўхталиб ўтди. 
Ўз навбатида испаниялик меҳмон Ўзбекистонга биринчи бор ташриф буюргани ва сўнгги йиллардаги кўзга кўринарли ўзгаришлар эътиборга лойиқлиги ҳақида алоҳида урғу берди. Бундан ташқари, учрашув сўнгида томонлар иккала университет ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш бўйича фикрлар алмашишди.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura