Замонавий ўқув адабиётлари сизлар учун!

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистон Миллий университети (базавий) таянч этиб белгиланган ҳудудий олий таълим муассасалари масъуллари иштирокида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш масалаларига бағишланган онлайн семинар-тренинг ва унинг доирасида 2021 йилда ЎзМУ профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланиб, янги нашр этилган замонавий ўқув адабиётлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Семинар-тренинг ва янги ўқув адабиётлари кўргазмасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 1-ўринбосари Музаффар Эсонов ҳамда турдош олий таълим муассасалари ўқув ишлари бўйича проректорлари, ўқув бўлими бошлиқлари иштирок этишди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Миллий университети таянч (базавий) этиб белгиланган турдош олий таълим муассасалари билан олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш масалалари ҳамда             2021 йилда Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган, нашр этилган 195 номдагизамонавий ўқув адабиётлари кўргазмаси ҳамда уларнинг Ахборот-ресурс марказидаги электрон нусхаларидан Университет сайтидаги“Услубий таъминот” (https://nuu.uz/uzc/study) электрон платформасида ҳудудий турдош олий таълим муассасаларининг фойдаланиш имкониятлари муҳокама этилди.

 






ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura