Замонавий Тожикистонда ижтимоий фанларнинг долзарб муаммолари


2021 йил 27-28 октярбрь кунлари Тожик Миллий университетида Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги, Фалсафа факультетининг 20 йиллиги муносабати билан “Актуальные проблемы общественных наук в современном Таджикистане” мавзуидаги халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда профессор-ўқитувчилар ва фалсафа факультети талаба-ёшлари иштирок этди. Конференция 3 секция - “Фалсафа”, “Сиёсатшунослик”, “Психология ва социология” доирасида олиб борилди. Тожик Миллий университети ва Москва давлат университетининг Тожикистондаги филиали раҳбарияти  Ўзбекистон Миллий университети “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Нигинахон Шермухамедова бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.
Конференция давомида 60 дан ортиқ маърузалар кўриб чиқилди, жумладан,
Ўзбекистон Миллий университети “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Нигинахон Шермухамедованинг “Модернизация образования” мавзуидаги маърузаси тингланди. Шунингдек, профессор Нигинахон Шермухамедова фалсафа факультети талабаларига маҳорат дарсини ўтди.


ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura