Ош Давлат университети талабалари ЎзМУда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг хорижий олий таълим муассасалари билан талабалар академик алмашинуви доирасида алоқаларни ривожлантириш борасида Хорижий талабалар билан ишлаш бўлими томонидан кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Қирғизистон Республикасининг Ош Давлат университети 20 нафар талабалари, жорий йилнинг 5 ноябридан бошлаб 1 ой давомида Ўзбекистон Миллий университетининг турли факультетларида стажировка ўташ учун ташриф буюришди. 
Таништирув тадбирлари давомида ОшДУ талабаларига университетда таълим, факультетлар, ўқиш ва ётоқхонада яшаш тартиблари ҳақида маълумот берилди.




ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura