"Вазиятни бошқариш психологияси” мавзуида психологик семинар-тренинг ўтказилди
2021 йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети "Психологияси" кафедраси томонидан талаба-қизлар учун "Вазиятни бошқариш психологияси” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур психологик тренингда “Мен”, “Ҳаёт ғилдираги”, “Онгсизликка саёҳат”, “Қарор қабул қилиш техникаси”, “Ассертив хулқ-атвор”, “Психологик самбо” ва бошқа қизиқарли машқлар бажариш ёрдамида шахслараро муносабатлар ўрнатиш, ҳаётда ўз ўрнини топиш, вазиятни самарали бошқаришда зарур бўладиган психологик билим ва кўникмалар шакллантирилди.
ЎзМУ Ахборот хизмати