ЗАКОВАТ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ

2021 йилнинг 8 ноябр куни Экология факультетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган  5  та муҳим ташаббус доирасида Экология факультетининг иқтидорли талаба-ёшлари ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Ўйин қизиқарли савол ва жавобларга бой бўлиб, ўнга яқин жамоалар иштирок этишди. Ҳар бир турда ўйин натижалари йиҳиб борилган баллар орқали ҳакамлар томонидан ҳисобга олиб борилди. “Заковат” интеллектуал ўйини талабаларимизнин зехнини чархлаб, нималарга қодир эканликларини яққол намоён этишларига қанот бағишламоқда.

Ўйин натижаларига кўра, қуйидаги натижалар қайд этилди:

 1-ўрин: “Birdamlik” жамоаси;

2-ўрин:  “Everst” жамоаси;

3-ўрин:  “Green life” жамоаси.

Ғолиб бўлган жамоалар диплом ва бадиий китоблар билан тақдирландилар.

 Ҳафтанинг иккинчи ярмида факультетнинг талаба-ёшлари иштирокида “Мен танлаган китоб” мавзуида китобхонлик кечаси бўлиб ўтади.








ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura