БЕШ ТАШАББУС - БЕШ ИМКОН

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Миллий университетининг 14-сонли ТТЖда Беш муҳим ташаббус доирасида “БЕШ ТАШАББУС - БЕШ ИМКОН” ҳафталиги ўтказилди. Жорий йилнинг 10 ноябр куни Ўзбекистон Миллий университети ва Миллий тикланиш демократик партияси ҳамкорлигида ҳафталик ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Б.Маллабоев, Гидрометеорология факультети декан муовини Ж.Исоқов, Таэквондо ва спорт фаолияти факультети декан муовини У.Каримов, Экология факультети декан муовини Н.Хуррамов, 14-сонли ТТЖ тарбиячи педагоги И.Абдуллаев, География ва табиий ресурслар факультети Ёшлар етакчиси Қ.Файзиев, Миллий тикланиш демократик партияси Олмазор тумани кенгаши раиси Е.Маликов ва Олмазор тумани депутатлари иштирок этди. Ҳафталик ғолиб ва совриндорлари мутасаддилар ва ҳомийларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 
 





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura