Тарихий жойларга экскурсия

Хабарингиз бор, ноябр ойи бошида Қирғизистон Республикасининг Ош давлат университетидан академик мобиллик дастури доирасида 20 нафар талабалар Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология, Кимё, Тарих, Иқтисодиёт ва Журналистика факультетларига ўқишга келдилар. Талабалар университетдан таълим олиш билан биргаликда, республикамизнинг тарихий жойлари, урф-одат ва қадриятларини акс эттирувчи жойларга ҳам экскурсиялар ташкил қилинмоқда. Шу муносабат билан, университетнинг Халқаро талабалар билан ишлаш бўлими бошчилигида талабалар Темурийлар тарихи давлат музейи, Кўкалдош мадрасаси каби маданий ва тарихий обидалар билан танишдилар. 






ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura