ХАЛҚАРО СОЦИОЛОГЛАР КУНИ

Халқаро социологлар куни муносабати билан жорий йилнинг 13 ноябр куни ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети "Социология" кафедраси ташаббуси билан "Социология - жамиятнинг барометри" мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда социолог олимлар, кафедра профессор-ўқитувчилари ва социология йўналиши талабалари иштирок этди. Тадбирни Ижтимоий фанлар факультети декани К.Инаков очиб берди. 
Тадбирда социолог олимларга бағишланган видeоролик намойиш этилди, талабалар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, талабалар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ва кўнгилли иштирокчилар учун социал экспериментлар ўтказилди. "Заковат" интеллектуал ўйини натижаларига кўра, Социология йўналиши 3-босқич талабалари ғолиб бўлди. 
Тадбир сўнггида фаол иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва китоблар билан тақдирланди.






ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura