Болаларнинг бегонаси бўлмайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 28 июль куни кенгайтирилгпн тарзда ўтказилган “Ногиронлиги бўлган, ота-она қармоғидан маҳрум бўлган ҳамда етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш, шунингдек, ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги видеоселектор йиғилишининг 39-сонли баёнида белгиланган вазифалар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 6 августдаги 339-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Ижтмоий фанлар факультети “Педогогика ва умумий психология” кафедраси ўқитувчиси,  психолог Шохсанам  Ниғматова ва Биология факультети Агрокимё ва Агротупpoқшунослик йўналишининг 3-босқич бир гурух фаол ва иктидорли талабалари университетга бириктирилган Юнусобод туманидаги 23-сонли  Меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. Талабалар Мехрибонлик уйи тарбияланувчилари билан биргаликда турли мавзуларда расмлар чизиб, ақлни чархлайдиган интерактив ўйинлар ташкил килдилар.  Психолог Шохсанам Ниғматова болалар билан дилдан суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura