Иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим Форумига старт берилди

2021 йилнинг 16-17 ноябр кунлари М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетида Россия ректорлар Кенгашининг  ташкилий кўмагида Иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим Форуми бўлиб ўтмоқда. Форумда Россия ва Ўзбекистоннинг вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, икки давлатнинг Фанлар академияси президентлари ҳамда икки давлат етакчи ОТМларининг 100 дан зиёд ректорлари қатнашмоқда. Форумнинг асосий мавзулари қуйидагилар: 
- Кадрлар тайёрлаш соҳасида икки давлат ҳамкорлигининг асосий йўналишларини муҳокама қилиш;
- Россия ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги илмий ҳамкорлик; 
- Икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш ва тарғиб этиш ҳамда гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш; 
- Россия ва Ўзбекистон таълим тизимларини мактабгача таълим ва тарбия даражасидан олий таълимгача интеграциялаш тажрибаси ва истиқболлари.

Форумда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Ином Маджидов ва Россия Ректорлар кенгаши президенти, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори, Россия Фанлар академияси академиги Виктор Садовничийлар модераторлик қилмоқдалар.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura