Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган кўрик-танлов бўлиб ўтди

ЎзМУ Журналистика факультети томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда шахсан ЎзМУ 4-ТТЖ тарбиячи-педагоги Юлдуз Баратова, тьюторлар Акбаржон Абдураимов ва Бекзод Олимжоновларнинг ташаббуси билан 16-ноябрь Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган кўрик-танлов ва бадиий кеча ташкил этилди. Унда Журналистика ва Хорижий филология факультети талабаларидан иборат иштирокчи жамоалар 4 шарт бўйича беллашувларда иштирок этишди. Ғолиб жамоаларга ҳомийлар томонидан 1-ўрин учун 3 млн сўм, 2-ўрин учун 2 млн сўм, 3-ўрин учун 1 млн сўм миқдорида пул мукофотлари, илмий китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари топширилди.






ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura