ЎзМУ ёш математиклари Халқаро олимпиада ғолиблари шоҳсупасида!

Урганч шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги биринчи халқаро
олимпиада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари ғолиблар соҳсупасидан муносиб ўрин эгаллаганлари ЎзАда эълон қилинди.

Урганч шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги биринчи халқаро олимпиада ўтказилди. Унда мамлакатимиз ёш математиклари билан бирга 20 дан ортиқ мамлакатнинг 56 олий таълим муассасаси талабалари ўз билимини синовдан ўтказди.

Бу нуфузли халқаро олимпиадани ташкил этиш ташаббуси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг сентябрида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида илгари сурилганини яхши эслаймиз.

Дарҳақиқат, буюк мутафаккир, алгебра фани асосчиси Муҳаммад ал-Хоразмийнинг жаҳон цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссаси дунё аҳлини ҳали-ҳамон ҳайратга солиб келади. Замонавий математика, геометрия, тригонометрия, география каби фанлар, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида эришилаётган ютуқларнинг тамал тоши айнан Хоразмий бобомиз қолдирган илмий мерос билан чамбарчас боғлиқ.

Шу боис, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги қарори билан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар икки йилда бир марта математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказиладиган бўлди. Мазкур олимпиаданинг айнан Хоразмда ўтказилишида ҳам катта маъно мужассам. Зеро, Хоразмий бобомиз шу заминда туғилиб, вояга етди. Кейинчалик дунё илм-фани ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилган илмий ғоялар шу тарихий диёрда пайдо бўлган, маромига етган.


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura