Математика бўйича Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада натижалари эълон қилинди.

29-30 октябрь кунлари Урганч шаҳрида университетлар талабалари ўртасида математика бўйича Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Facebook саҳифасида шу ҳақида хабар берилди

Бундай олимпиада ўтказиш ғояси 2017 йилнинг сентябрида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг илм-фан ва технологияларга доир биринчи саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган эди. 

Олимпиаданинг асосий мақсад ва вазифалари қобилиятли ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, фундаментал фанлар билан шуғулланишга жалб қилиш, талабалар орасида илмий-тадқиқот фаолиятига бўлган қизиқишларни аниқлаш ва ривожлантириш, турли мамлакатлар талабалари ўртасида халқаро ҳамкорлик шакллари ва маданий  алоқаларни кенгайтириш, шунингдек буюк олим Муҳаммад Ал-Хоразмийнинг бой меросини оммалаштиришдан иборат. 

Олимпиадада дунёнинг 20 мамлакати (БАА, Эрон, Малайзия, Россия, Болгария, Эстония, Словения, Украина, Беларусь, қатор Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари) 58 университидан 334 нафар киши иштирок этди. Ўзбекистон шарафини мамлакатнинг 33 олий таълим муассасаси талабалари ҳимоя қилишди. 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura