Шомурод Шопўлатов

Шомурод Шопўлатов 2016 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Математика факультетида бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан тугатиб, шу йили магистратурага ҳам давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. Талабалик давриданоқ ўз иқтидори ва салоҳиятини намойиш этиб, ҳаракатчанлиги ва тиришқоқлиги билан алоҳида ажралиб турди. Шу иштиёқи ўлароқ бир қанча ютуқларга эришган. Жумладан, 2012-2013 ўқув йилида инглиз тили фани бўйича университет ички олимпиадасида ғолиб бўлган. Шу билан бирга, иқтидорли талабаларнинг анъанавий илмий-амалий анжуманларида фаол иштирок этиб келган.

2013 йил март ойида математика фанидан ўтказилган университет ички олимпиадаси совриндори  ҳамда шу йили “Русский язык – язык специальности” номли талабалар илмий конференциясида “Энг яхши маърузачи” номинацияси ғолиби бўлган. Шунингдек, 2013 йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон талаба ёшларининг Республика миқёсидаги анъанавий илмий-амалий анжуманида ҳам ўз илмий иши билан муваффақиятли қатнашган.


Шомурод Шопўлатов 2013-2014 ўқув йилида ҳам бир қатор натижаларга эришди. Тошкент ахборот технологиялари университетида бўлиб ўтган дастурлаш бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал мусобақасида ғолиб бўлиб, ярим финалга йўлланма олди. Бу босқичда эса Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди. Ўз билимини намойиш эта олиши, масъулияти ва меҳнатсеварлиги сабаб Университет иқтидорли талабалари  учун таъсис этилган “ЎзМУ стипендияси” соҳиби бўлган.

2015-2016 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантириш қўмитасининг Ф-4-31 “Теория плюрипотенциала и интегральные представления в многомерном анализе” (Кўп ўлчовли анализда плюрипотенсиаллар назарияси ва интеграл ифодалар) мавзусидаги фундаментал давлат илмий гранти аъзоси бўлган. 2015 йилда “Математика фанидан сараланган тестлар”, “Геометрияга оид олимпиада масалалари ва уларнинг ечимлари таҳлили”, “Математика фанидан сараланган мисоллар” (Избранные тесты по математике) номли услубий қўлланмалари чоп этилган.

2015-2016 ўқув йилида Улуғбек номидаги давлат стипендияси соҳиби бўлган. Американинг Трой университетида 3 ой давом этган “Math in the classical economics with its applications” (Классик иқтисодиётда математик дастурлар) номли масофавий ўқув курси фаол битирувчиси  ҳисобланади.

2016 йил 6 январь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб ўтган Халқаро “Ажойиб математика” фестивалида фаол қатнашган.  2016 йил 13-14 февраль кунлари Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлатлари миқёсида ўтказилган математика фани бўйича Х ҳалқаро фан олимпиадасида совриндорлар қаторидан жой олган ва Университет томонидан Ташаккурнома билан тақдирланган.

2016 йил 17 май куни Республика миқёсида бўлиб ўтган “Сиз Президент асарларини биласизми?” (Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов асарлари бўйича) эсселар танловида “Энг яхши билимдон” номинацияси ғолиби бўлган.


2017 йил 18-19 март кунлари Россиянинг Москва шаҳрида ўтказилган IX Халқаро математика фан олимпиадасида 250 дан ортиқ иштирокчилар ичида кумуш медалига сазовор бўлган.

2017 йил 26 июнь куни Ўзбекистондаги British Council томонидан инглиз тилини билиш кўникмасини аниқлаш учун ташкил этилган Халқаро АПТИС имтиҳонини топширди ҳамда CEFR B2 даражага эга бўлди.

2017 йил Хоразмда ўтказилган Таҳлил ва математик физика бўйича иккинчи АҚШ-Ўзбекистон конференциясида (The second USA-Uzbekistan conference on analysis and mathematical physics) ҳамда  шу йили бўлиб ўтган Ўзбек-Исроил Халқаро Математика илмий конференциясида инглиз тилидаги маърузаси билан қатнашган.

Шомурод Шопўлатов Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошидаги Республика Ёш тарғиботчилар гуруҳи аъзоси ҳисобланади. 2017 йил 18-20 ноябрь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳида” бўлиб ўтган ўқув-семинарида ҳам фаол иштирок этган. Иттифоқ томонидан ташкил қилинган “Ёшлар поезди” да Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларининг барча туманларига бориб, тарғибот аксияларини ўтказишда қатнашган. Internship 3 ойлик малака ошириш  курсларида координатор сифатида фаолият олиб борган.

2017 йил 23 декабрь куни “Atlas school” томонидан ташкил этилган “Math challenge” номли математика фан олимпиадасининг бош ҳаками бўлган.  Шу куннинг ўзида “Ҳаракатлар стратегияси – буюк келажагимизнинг янги босқичи” мавзусидаги мақолалар танловида “Энг яхши мақола” номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

2017 йил декабрь ойида бўлиб ўтган “Actual problems differential equations and their applications” (Дифференциал тенгламалар ва уларнинг амалий муаммолари) мавзусидаги Халқаро конференцияда ҳамда Exper lawyers МЧЖ томонидан ташкил этилган Scopus ва Clarivate Analytics тизимида мақола чиқариш мавзусига бағишланган семинарда иштирок этган.

2018 йил 27 апрель куни эса вазирлик миқёсида ўтказилган “Ёш олимлар тадқиқотларида инновацион ғоялар ва технологияларнинг ўрни” илмий-амалий конференциясида “Энг яхши маърузачи” номинацияси ғолиби бўлган. 2018 йилнинг
21 май-1 июнь кунлари Италиянинг Ла Сапиэнза (Рим) шаҳрида ташкил этилган Erasmus+ FSAMP грантига лойиқ топилган.

Самарали меҳнатлари сабаб 2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳамда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби бўлган. 2018 йил 10-11 июль кунлари Андижон вилоятида ташкил этилган “Ўзбекистонда инновацияларни ривожлантириш – Андижон ёшлар саммити” , шу йили 5-6 декабрь кунлари  “Гуманная педагогика: ответственность каждого в области образования и воспитания – ключ к счастливому будущему” Халқаро форумларида қатнашиб, муносиб тақдирланган.

2019 йилнинг 30-31 январь кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида ташкил этилган Халқаро математика конференциясида ўз илмий иши ҳақида маъруза ўқиган. 2019 йил 13-17 май кунлари Бухоро-Самарқанд-Тошкентда ташкил этилган (STEMM) Science – Technology – Education – Mathematics – Medicine номли Халқаро конференциясида қатнашиб имтиёзли сертификатни қўлга киритган.

2019 йилнинг 8-22 июль кунлари “ИНТУИТ” университетининг “Mathematical analysis. Integration” малака ошириш курсини тамомлаган. 2019 йил 7 октябрь куни бутун дунё математикларини бирлаштирган (IYMC) International Youth Math Challenge Халқаро Математика онлайн олимпиадасининг саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган.  
2019 йил 13-14 декабрь кунлари Тошкент давлат юридик университетида ўтказилган “Leaders forum 2019” форумининг “Энг фаол делегат”и бўлган. Ғолиблик сари дадил қадам ташлаётган қаҳрамонимиз фан йўналиши бўйича “Мард ўғлон” Давлат мукофотига ҳам муносиб топилди.

Шомурод Шопўлатов ҳозирда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Математик анализ” кафедрасида ўқитувчиси сифатида талабаларга билим бериб келмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги В.И.Романовский номидаги Математика институти 2-босқич таянч докторанти ҳисобланади. У илмий фаолияти давомида 90 дан ортиқ диплом ва сертификатлар билан тақдирланган ва 40 га яқин илмий мақолалари чоп этилиб, 3 та илмий-услубий қўлланмаси нашрдан чиқди.

Илмий изанишлари натижасида н-ўлчовли Евклид фазосида янги сингуляр тўпламлар аниқлаб, 

улар ёрдамида субгармоник функсиялар учун Привалов теоремасининг умумлашмасини исботлаган. Ушбу тўпламларнинг метрик характеристикаларини ҳам ўрганиш баробарида иқтисодиётдаги масалаларга математик моделлар ёрдамида ечим топишга ҳам ҳаракат қилиб келмоқда. Ҳозирда у м-субгармоник функсиялар учун интеграл критериялар олиш устида тадқиқот олиб бормоқда.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura