Аброр Худойбердиев



Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети “Алгебра ва функционал анализ” кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори  Аброр  Худойбердиев Сан Пауло илмий жамғармаси (São Paulo Research Foundation) томонидан таъсис этилган грант асосида Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳридаги ABC Федерал университетига илмий хизмат сафарига таклиф қилинди.

Ташрифдан кўзланган мақсад ABC Федерал университети профессорлари, жумладан профессор Иван Кайгородов билан ҳамкорликда “Кичик ўлчамли Новиков алгебраларининг таснифи” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб боришдан иборат. Бундан ташқари, замонавий алгебранинг хозирги кунда ривожланаётган масалаларини муҳокама қилиб, янги ғояларга эга бўлиш ташрифнинг асосий мақсадлардан бири ҳисобланади.

ABC Федерал университети Бразилиянинг замонавий таълим даргоҳларидан бири ҳисобланиб, университетнинг жами 40 та таълим ва тадқиқот бўлимлари мавжуд. Улар 11 та ўқув марказида жойлашган.  Университет муассасалари орасида 4 та соғлиқни сақлаш муассасалари, 4 та музей, 44 та кутубхона ва кинотеатр мавжуд.

Аброр Худойбердиев ҳозирда “Алгебра ва функционал анализ” кафедрасининг илмий-тадқиқот йўналиши бўйича илмий иш олиб бормоқда. У халқаро илмий журналларда 30 дан ортиқ, республика илмий журналларида 10 дан ортиқ илмий мақолалари чоп эттирган. Бундан ташқари А.Худойбердиеав республика ва ҳалқаро миқёсдаги илмий конференцияларда мунтазам иштирок этиб келади.

А.Х.Худойбердиев, ўз илмий маърузалари билан «International Congress of Mathematicians» (Корея, 2014 йил), «TWAS 25th General Meeting» (Уммон, 2014 йил) ва «TWAS» ёш олимларининг минтақавий йиғилиши (Хиндистон 2015 йил), Хитой ва Ўрта Осиё давлатлари математиклари халқаро конференцияси (Хитой 2019) каби анжуманларда иштирок этган.

Халқаро ҳамкорликни амалга ошириш борасида Малайзиянинг Путра университети, Испаниянинг Сантьяго де Компостела ва Севилья университети ва бошқа хорижий университетларга илмий сафар билан ташриф буюриб, мазкур ОТМлар билан Ўзбекистон Миллий университети орасида талаба ва таянч докторантлар (PhD) илмий ҳамкорлигини ривожлантириш жараёнида фаол иштирок этмоқда.

А.Х.Худойбердиев 2014 йилда TWAS (The World Academy Sciences – Бутун-жаҳон фанлар академияси, Триест, Италия) ёш олимлар кенгаши аъзоси этиб сайланган. 2017 йилда Туркийзабон давлатлар математиклари жамияти томонидан йилнинг энг яхши ёш математиги мукофотига сазовор бўлган.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura