Нафосат Курбонова

Нафосат Қурбонова Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Биология факультети Зоология кафедраси ўқитувчиси сифатида самарали фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича ўзининг илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.


Унинг шу кунга қадар 70 га яқин илмий мақола ва тезислари нуфузли хорижий илмий журналларда, хусусан, Scopus илмий базасига кирувчи “Elsevier” нашрининг журналларида чоп этилиб келинмоқда. Ёш олиманинг меҳнатлари юксак баҳоланиб, “Шуҳрат” медалига муносиб кўрилди. Нематологлар жамияти халқаро федерацияси томонидан 2020 йил май ойида Францияда  бўлиб ўтадиган VII Халқаро Нематология Конгрессига таклиф этилди.

Республикамиздаги олий ўқув юртларида илмий фаолият билан шуғулланаётган олималар ўртасида ўтказилган “Илм юлдузлари” танловида қатнашиб, мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, республика миқёсидаги “Йилнинг энг фаол ёш олими” танловида иштирок этиб, муносиб тақдирланди.


Жорий йилда дунёнинг энг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси саналган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар қаторида “Scopus award - 2019”халқаро мукофотига муносиб кўрилди. Таъкидлаш жоизки, Scopus дунёнинг энг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси саналади, Elsevier эса Нидерландияда жойлашган йилига 500 мингга яқин турли илмий материаллар эълон қиладиган етакчи илмий ташкилот. Айнан мана шу ташкилот томонидан асос солинган «Scopus award» жаҳоннинг нуфузли мукофоти ҳисобланади.

Нафосат Қурбонова ҳар қандай муваффақиятнинг сири ўз устида тинимсиз меҳнат қилиш ва илмга чанқоқликда деб билади. Ҳозирги кунда у талабаларга таълим бериш билан бир қаторда, факультет миқиёсида ташкил этилган “Иқтидорли талабалар илмий уюшмаси”га ҳам раҳбарлик қилиб келмоқда.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura