Солиҳа Аллаярова

ЎзМУ докторанти талабаларни илмий тадқиқотга йўналтиришнинг инновацион механизмлари устида изланишлар олиб бормоқда

 

Солиҳа Аллаярова 2001-2005 йили Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа факультетида (ҳозирги Ижтимоий фанлар факультети) бакалавр, 2005-2007 йили эса магистратура босқичида таҳсил олган. 2007 йили 09.00.01-Онтология ва билиш назарияси ихтисослиги бўйича аспирантурага қабул қилинган.

Талабалик пайтларида билимдонлиги, изланувчанлиги ва жамоат ишларида фаоллиги учун ЎзМУ ҳамда И.Мўминов номидаги стипендиялар совриндори бўлган. 2005-2007 йилларда “Камолот” ЁИҲ университет бошланғич ташкилоти қошидаги “Нотиқлар гуруҳи” раҳбари сифатида маънавий-маданий тадбирларда мунтазам иштирок этган. 2006 йили “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 15 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган.


2007 йилда республика ёш олимлар илмий-тадқиқот ишлари танловида “Тарих, фалсафа, ҳуқуқ ва маданият” йўналиши бўйича ҳамда 2008 йилда Тошкент шаҳри олий ўқув юртлари миқёсида ўтказилган “Илм ёғдуси” танловида қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган.

Диссертация ишини 2010 йил 1 июлда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Д.067.02.01 рақамли Бирлашган Ихтисослашган Кенгашда “Фалсафий герменевтиканинг методологик жиҳатлари” мавзусида 09.00.01 – Диалектика ва билиш назарияси (ҳозирги онтология, гносеология ва мантиқ) ихтисослиги бўйича ҳимоя  қилган.


2007-2011 йилларда факультетнинг “Ёш олимлар” Кенгаши раиси, 2014-2016 йилларда Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича масъул ходими сифатида фаолият олиб борган.

Республика ва хорижий мамлакатларнинг нуфузли нашрларида 20 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари  чоп этилган бўлиб, 1 та ўқув қўлланма, 2 та мультимедик қўлланма (ҳаммуаллифликда), 1 та дастурий маҳсулот гувоҳномаси, 4 та услубий қўлланма, 2 та монография муаллифидир. Scopus базасидаги илмий нашрларда 2 та мақоласи чоп этилган.

2007 йилдан эътиборан  Ўзбекистон Фалсафа жамияти ва  Россия файласуфлари жамияти аъзоси ҳисобланади. 2012 йилда Камолот ЁИҲ нинг ёш олимлар  стипендия соҳиби бўлган.

С.Аллаярова ҳозирги кунда Ижтимоий фанлар факультетининг бир нечта фундаментал ва амалий лойиҳалари аъзоси ва раҳбари бўлиши билан бирга  Университетда ташкил этилган Педагогик технологиялар Кенгашининг котиби ҳамдир. 2012 -2013 йилларда ЁФ-1-06 “Белги ва мазмун диалектикаси тадқиқи” мавзусидаги ёшлар лойиҳаси раҳбари бўлган. Лойиҳа асосида “Белги ва мазмун диалектикаси” номли услубий қўлланма, “Белги ва мазмун метаморфозаси” номли монографияси нашр қилинган.


2015-2017 йилларда А-1-69 "Фалсафа (қўллаш соҳаси) мутахассислиги магистрантларининг профессионал компетенциясини юксалтиришнинг ўқув-методик базасини такомиллаштириш” мавзусидаги  амалий лойиҳага раҳбар бўлиб фаолият юритган. Лойиҳа доирасида “Герменевтика” фанидан ўқув қўлланма, “Фан фалсафаси” фанидан услубий қўлланма нашр қилинган. Ўқув қўлланма асосида масофали таълим учун мультимедик қўлланма тайёрланган ва Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан дастурий гувоҳнома олинган.

С.Аллаярова айни пайтда Ижтимоий фанлар факультети “Педагогика ва умумий психология” кафедрасида 13.00.01 – Педагогика назарияси ва таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича “Талабаларни илмий тадқиқотга йўналтиришнинг инновацион механизмлари” мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий изланишлар олиб бормоқда. 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura